Холанд АПЛда энг тез 50 очко тўплаган футболчига айланди

Aslanov Jasurbek
2 сен 2023, 21:17
Эрлинг Холанд деярли 1,5 мавсум давомида АПЛда 50та голда муаллиф ёки ассистент бўлди.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси "Фулхэм"га қарши бахсда (5:1) хет-трик қайд этиб, 1та голли пас берди.

Энди унинг ҳисобида 42та гол ва 9та ассист мавжуд. У гол+пас тизимида 50 очко йиғиши учун 39та ўйин керак бўлди - бу АПЛ тарихидаги энг яхши натижа. Аввалги рекорд 43та баҳсда 50 очко тўплаган Энди Коулга тегишли эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports