UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  12 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  23 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  4 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  2 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  41 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  7 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  48 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  49 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  19 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  24

Hockey vs Football Янгиликлар

Hockey vs Football

Шу кунгача биз фақат битта жамоавий спорт турини билардик, у ҳам бўлса йиллар давомида куйиб пишаётганимиз - Футбол!

Бугун унга рақобатча пайдо бўлди - Хоккей!


Спорт тури бўйича хоккей яқин 20 йилда футболга рақобат қила олмаслигини яхши биламиз. Ҳозирча Тошкентда 3та муз саройи мавжуд, 2020 йил Самарқандда ҳам шундай саройлардан бири очилиши мумкин, айни пайтда қурилиш ишлари авжида. Футболга истаган одам фарзандини бериши мумкин, арзон спорт тури, хоккейда усти бош кийиниш учун камида 5 млн сўм кетади. Машғулотлар аниқ бир вақт асосида, мураббий истаган пайти шуғуллантира олмайди. Хуллас, моддий техника базасидан келиб чиқиб яқин 20 йилда хоккейда қатнашиш учун фақат қизиқишни ўзи кам бўлиб қолаверади, лекин...


Лекини шундаки: Барча ишни “0“дан бошлаган хоккей федерацияси 2019 йилнинг энг яхши спорт ташкилотларидан бири бўлишга арзийдиган меҳнат қилди. “Хумо“ раҳбарлари, катта харажатни талаб қилса-да, Россияда ўз ўрнига эга бўлган хоккей мутахассисларини Тошкентга олиб келдилар. Биргина клуб матбуот котиби кўп йиллар “Спартак“ Москва матбуот котиби бўлиб ишлаганини ўзи унинг қандай мутахассис эканлигидан далолат.


Машиналар ҳар ойда ўзгариб турибди, "ретро car"лар кўпчиликда қизиқиш уйғотаяпти.

Мен сўнгги йилларда жуда кўп Европа ўйинларида стадионларга кирдим. Улар орасида Каталония ва Мадридда бўлиб ўтган класиколар, Римда “Лацио“ ва “Рома“ иштирокидаги баҳслар, Парижда ПСЖ, яна жаҳон чемпионатлари ва бошқалар. Европада стадионлар бугунгидек тўлмасди, агар у ерда оилавий мухлислар бўлмаса. Европада футбол бу байрам, бир оиладан ками 2 киши, аксарият 3-4 нафар мухлис ўйинларга ташриф буюради. Ўз ўзидан 20 минг нафар мухлис ўз оиласи билан келганида, стадионда улар сони 40 мингдан 60 минг нафарни ташкил қилаяпти. Нима учун, чунки футболга улар дам олгани келаяптилар, футболдан ташқари оилавий маданий ҳордиқ чиқараяптилар. “Мен “Рома иштирокидаги ўйинларни қўлимда бир бокал пиво ва "хот-дог"сиз тасаввур қила олмайман“, - деб айтди куни кеча Ўзбекистонда бўлиб қайтган италиялик мураббий. Улар ТВда ҳам кўриб қўяверадилар керак бўлса футболни, лекин улар учун ТВ стадион ичи ва ташқарисида бўлаётган “атмосфера“ни тақдим қила олмайди. Шунинг учун қийматига қарамай, улар йилда ҳеч бўлмаса бир маротаба футболга тушадилар. Америка томонларда футболдаги лаззат, аллақачон хоккей, баскетбол, бейсбол каби спорт турларига кириб улгурган. Бизнинг футболга етишмаётган нарса айнан шу бўлади. “Хумо“ бошчилигидаги катта жамоа эса бизга мана шу “атмосфера“ни тақдим қилаяпти. Бугун “Хумо“нинг ўйинларига йўқ деганда 5000 нафар мухлис ташриф буюраяпти. Дам олиш кунлари эса кўрсатгич икки карра ошаяпти. Нима учун, ҳамма хоккейни тушунадими? Йўқ албатта, ўзим ҳам қоидаларни секин аста ўрганаяпман. Қолган 90% мухлисда ҳам шундай. Хоккейга тушаётган жуда кўпчиликни оилавий кўрасиз. Чунки улар учун шароит яратилган, хоккей бир баҳона. Барча дам олгани келаяпти. Киришда, чиқишда муаммо йўқ. Асабингиз бузилмайди, чипталарни футболга ўхшаб тушунса-тушунмаса ИИБ вакиллари назорат қилмайди. Махсус хизматчилар. Кулиб туриб қайси трибунага боришингизни кўрсатиб юборади. Аренага киргунча кўнгилочар ўйинлар. Эсдалик учун суратга тушиш учун ҳар хилдаги баннерлар, тарихий машиналар. Хоккей учрашуви эса байрамдек ўтади. “Хумо“ ютқазадими йўқми, мухлис учун фарқи бўлмаяпти, кейинги учрашувга улар яна келаяптилар. Нима учун? Чунки мухлис учун шароит яратилган биринчи СПОРТ тури бўлди Ўзбекистонда хоккей!




Бугун кўчадаги баннерларга қаранг, барча ерда шоу бизнес вакиллари. Улар орасида спортчиларни кўряпсизми? Баъзан Олимпиадада чемпион бўлиб қолганлар сурати чиқмаса, бошқа пайт эсланмайди. Спорт аллақачон маркетинг томонидан шоу бизнесга мағлубиятга учраб бўлган. Маркетингда айланаётган миллиардларни спортга, аниқроғи футболга йўналтириш учун ҳам футболни хоккей каби байрамга айлантиришимиз керак. Мен барча футбол клубларининг раҳбарларини бир маротаба бўлсада “Хумо“ иштирокидаги хоккей учрашувига таклиф қилган бўлардим. 


Чипталар ҳам арзон эмас, жойларига қараб 15 000 - 75 000 сўмгача. Одамлар харид қилаяпти. Энг муҳими тартиб мавжуд, барча чипталарга қаерда ўтиришингиз қайд қилинган. 


Юқорида хоккей шу даражада кетадиган бўлса, унинг ҳам инвесторлари пайдо бўлади, футбол бундай кетса, 20 йилдан кейин қандай моддий ҳолатда бўлишини фақат яратган билади. Агар хоккей ўсиб кетса, 20 йилдан кейин футболга келаётган энг яхши болаларни ўзига оғдириб олади. Россия мисолида келтириб ўтаман, бир соғлом болакайнинг ота-онасининг олдида турадиган вариантларни санаймиз: Футбол, хоккей, баскетбол, гандбол, волейбол ва енгил атлетика. Бизда бугун жуда кўпчилик биринчи бўлиб боласини футболга олиб боради, агар у ерда “тортиб“ кетмаса бошқа спорт турларига мурожаат қилади. Россия ва бошқа етакчи давлатларда, ҳар бир соғлом бола учун ўнлаб спорт турлари кураш олиб борадилар. Бир кун келиб бизда бошқа жамоавий спорт турларида ҳам даромад ошса (хоккей бошлаб берди), кўрасиз, ҳамма ҳам ўзини футболга уравермайди. Чунки даромад олиш мумкин бўлган бошқа воситалар чиқа бошлаган бўлади. Мана шунинг учун ҳам, кейинги 10-20 йил ичида ҳам футболга энг яхшилар келиши ва футбол 20 йилдан кейин ҳам мухлислар орасида биринчи рақамли спорт тури бўлиб туриши учун бугун муносабатни ўзгартиришимиз керак бўлади. Ҳозирча, хоккей 1 йил фаолият олиб бормай, бир учрашувни қандай ўтказиш ва маркетинг борасида футболга мастер класс ўтказиб бўлди деб бемалол, уялмасдан тан олишимиз керак.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика