"Хоффенхайм" ва "Ливерпуль"га қарши ўйинларда "Манчестер Сити" ҳужумчиси ўйнамаслиги мумкин

Mirjalol Normatov
30 сен 2018, 15:42
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола журналистларга ҳужумчи Серхио Агуэрода муаммолар борлигини маълум қилди.

"Агуэронинг товонида муаммолар бор. У ўйинларга 100 фоиз тайёр эмас. Серхио "Ньюкасл"га қарши ўйинда олган жароҳатидан тўлиқлигича фориғ бўлмаганди. Шу боисдан у билан 60 дақиқани келишиб олгандик. Асосийси у керакли вақтда гол уришни уддалади.

Бу муаммони бартараф этиш учун вақт керак. Миллий термаларнинг ўйинигача 2 баҳсимиз бор. Умид қиламанки, Агуэро ушбу учрашувларда қатнашади. Аммо бу ҳам сўроқ остида. Чунки у даволаниши керак", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN