UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  9 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  39 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  18 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

“Хоффенхайм” собиқ директори: “Фирминонинг футбол ўйнаб кетишига ҳеч ким ишонмаганди” Янгиликлар

“Хоффенхайм” собиқ директори: “Фирминонинг футбол ўйнаб кетишига ҳеч ким ишонмаганди”

Германинянг “Хоффенхайм” клуби собиқ бош директори Эрнест Таннер жамоа таркибида 2011-2015 йилларда тўп тепган бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино билан ишлаган даврларни ёдга олди.

“Робертони Бразилиянинг “Фигейренсе” клуби сафидаги ўйинларини кузатиб бориш жудаям оғир эди. У тўп тепадиган юртда клубнинг учрашувлари жудаям кўп эди ва шаҳарлар ўртасида борди-келди қилиш осон бўлмаган. Аммо биз унинг имкониятларига баҳо бериш учун жамоаси машғулотларига туристлар сингари ташриф буюрганмиз. Унинг ҳаракатларини кўриб, Фирминьо бизга керакли футболчи эканлигини айтганман ва тезда скаутларни жўнатганмиз. Аммо уларнинг ҳисоботларида футболчига салбий баҳо берилган. Шунга қарамай уни жамоага қабул қилдик...

Германияда футболчиларнинг ҳолатларини назорат қилиш учун аниқ тестлар мавжуд. Фирминиьо ушбу тестларда мен кўрган профессионал футболчилар орасида энг паст кўрсаткични қайд этди. Очиғи менинг буви ундан яхшироқ кўрсаткични қайд этган бўларди. Ҳеч ким унинг футбол ўйнаб кетишига ишонмаганди”, дея Таннернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bleacher Report.

“Хоффенхайм”даги беш мавсумдан кейин Фирминьо 41 миллион евро эвазига “Ливерпул”га кўчиб ўтганди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика