Хоакин — Ла Лига тарихига кирди
17 дек 2018 08:03
Янгиликлар
Хоакин — Ла Лига тарихига кирди
“Бетис” ярим ҳимоячиси Хоакин Санчес Ла Лиганинг 16-турида сафарда “Эспаньол”га қарши ўйинда иштирок этди.
Бу 37 ёшли футболчи учун Испания чемпионатидаги 500-ўйин бўлди. Ла Лига тарихида фақатгина 8 та ўйинчи Хоакиндан кўпроқ ўйин ўтказган. Булар: Микель Солер (504), Хави (505), Икер Касиляс (510), Маноло Санчис (523), Франсиско Буйо (542), Эусебио Сакристан (543), Рауль (550) ва Андони Субисаррета (622). Хоакин “Бетис”га қадар “Валенсия” ва “Малага” клубларида тўп сурган.
Фикрлар