“Gazzetta dello Sport” хабарига кўра, 30 ёшли словакиялик футболчига Хитой жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Гамшик 2007 йилдан буён Неаполь жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
У бу мавсум А Серияда 37 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол киритди.