Хитой U-20 терма жамоаси ўзи мезбонлик қилган халқаро турнирда чемпион бўлди, Ўзбекистон эса...

Sherzod Nurmatov
10 июн 2024, 18:38
Хитой ёшлар терма жамоаси кореялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришди.

Мезбон хитойликлар бироз олдин якунига етган баҳсда Лю Чаннинг 78 ва 90-дақиқаларда урган голлари эвазига Кореяни мағлуб этиб, халқаро ўртоқлик турнири ғолибига айландилар. Чемпионлик учун уларга 7 очко етарли бўлди. Бунгача Хитой Вьетнамни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ўзбекистон билан муроса кўчасини танлаганди (0:0).



Ўзбекистон бугун Вьетнамни 2:1 ҳисобида ютган бўлса, олдинги турларда Корея билан 1:1, Хитой билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Шу тариқа Фарҳод Нишонов шогирдлари мусобақада 2-ўринни банд этишди. 

Энди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июлда Қирғиз Республикасида ўтказиладиган CAFA мусобақасида иштирок этади. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia