UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  12 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди Янгиликлар

Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ли Те коррупцияда айбланиб, 20 йилга қамалди.

"The Paper" нашрининг ёзишича, ҳукм 13 декабрь куни Хубэй провинцияси Сяньнин шаҳри оралиқ халқ суди томонидан чиқарилди.

Тергов натижаларига кўра, Ли Те 2019 йилдан 2021 йилгача ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, умумий қиймати 50,89 млн юандан (7 млн долларга яқин) ортиқ пора олган. Хусусан, мураббий футболчиларни пул эвазига терма жамоага киритган ва клублар билан шартнома имзолашда ёрдам берган. Ли Те бош мураббий лавозимини эгаллаш учун ҳам коррупцион схемаларга мурожаат қилган.

Сўнгги бир неча йил ичида Хитойда коррупцияга қарши кенг кўламли кампания натижасида нафақат оддий амалдорлар, балки юқори лавозимдаги амалдорлар ҳам ўз лавозимларидан маҳрум қилиниб, панжара ортига ўтказилган.

Ли Те – машҳур собиқ футболчи. "Шеффилд Юнайтед" ва "Эвертон"да ўйнаган ярим ҳимоячи Хитой терма жамоаси таркибида 89 ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика