

Бу ҳақда Англиянинг Sky Sports нашри маълум қилди. Манбага кўра, Арнаутовични сотиб олиш учун Хитой клуби 35 миллион фунт (39 миллион евро атрофида) таклиф қилган. Аввалроқ, 29 ёшли форвардга "Манчесиер Юнайтед" қизиқиш билдираётганди.
АПЛнинг ушбу мавсумида австриялик Марко "Вест Хэм" либосида 15та ўйинда майдонга тушиб, 9та голли вазиятларда иштирок этди (7та гол, 2та ассист). "Болғачилар"нинг Арнаутович билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



