

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қилаётган "Шанхай СИПГ" жамоаси ўз майдонида "Шэндонг Луненг" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Аҳмедов ушбу баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
"Шанхай СИПГ" - "Шэндонг Луненг" 2:1
Голлар: Халк - 10, Шихао Веи - 82, - Паписс Сиссе - 46.
Бошқа бир футболчимиз Егор Кримецнинг жамоаси "Бейжинг Гоан" ҳам ўз майдонида кичик ғалабани қўлга киритди. Аммо, ушбу ўйинда футболчимиз майдонга тушгани йўқ.
"Бейжинг Гоан" - "Хэнан Цьяне" 1:0
Гол: Жанг Чиминг - 76.



