Хиддинк Голландия терма жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади

Aziz Tukhtamuradov
25 мар 2014, 09:50
Голландиялик мураббий Гус Хиддинк ўз юрти футбол иттифоқи билан икки йиллик шартнома имзолади.

Шу тариқа, 67 ёшли мураббий Голландия терма жамоасини Евро-2016 якунигача бошқарадиган бўлди.

Маълумотларга кўра, икки йилдан сўнг унинг ўрнини ёрдамчиларидан бири – Данни Блинд эгаллайди.

Хиддинкнинг яна бир бошқа ёрдамчиси эса яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири Руд ван Нистелрой бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Хиддинк терма жамоани ЖЧ-2014 мусобақаларидан кейин қабул қилиб олади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›