

"Азарга эътибор керак? Мен унинг онаси эмасман. Футболчилар ўзига керакли бўлган муносабатни олишяпти. Кимгадир ёрдам бериш керак, бошқаси эса ўзига келиб олиши лозим. Биз Азар ўзига келиб олиши учун вақт берамиз. Турли хил ўйлар билан банд бўлмаганда ва машғулотлардан роҳат олишни бошласангиз узингизга келасиз. У совринлар ютган, аммо жорий мавсумда "жисмоний ҳолат" билан муаммога дуч келди. Бу борада биз унга ёрдам беришимиз зарур. У ўз муаммоларидан қутилиб, формасини яхшилаб олиши лозим" - дейди Хиддинк.



