“Хетафе” Примерога қайтди

Aslanov Jasurbek
25 июн 2017
Испания примеросига ўтиш ўйинида ғолиб чиққан “Хетафе” янги мавсумда кучлилар сафида тўп суради.

Плей оффда Хосе Бордалас мураббийлигидаги жамоа “Тенерифе”ни икки ўйин натижасига кўра ортда қолдирди. Биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганига қармай, “Хетафе” ўз майдонидаги баҳсда керакли ҳисобни қайд эта олди -3:1.

Натижада Мадрид яқинидаги шаҳарча жамоаси бир йиллик танаффусдан кейин яна Примерода қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Хетафе – Тенерифе 3:1 (3:1, 0:0)

“Альфонсо Перес” стадиони.

Голлар: 1:0 – 9 Фаурлин, 2:0 – 12 Пачеко, 2:1 – 17 Лосано, 3:1 – 37 Пачеко.

Хетафе – Гуаита, Ката Диас, Молинеро, Суарес, Горосито, Фаурлин, Мора (Ласен, 77), Портильо, Чули (Альваро, 72), Молина, Пачеко (Пенья, 89).

Тенерифе –  Эрнандес, Саэнс, Камий, Камара (Жуини, 86), Херман Санчес, Санс, Бермудес, Дьедиу, Сусо Сантана (Тиронне дель Пино, 62), Сибасаки (Ньигес, 51), Лосано.

Огоҳлантириш: Камара (36), Пердомо (48), Сусо Сантана (59), Мора (67), Пенья (89), Санс (90), Камий (90).



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia