

"Хетафе" президенти Анхель Торреснинг қайд этишича, клуб 32 ёшли форвардини "Барселона"га сотишга тайёр.
"Бу муаммо эмас. Агар Анхель ушбу жамоада бўлиш имкониятига эга бўлса, мен буни рад эта олмайман", - дейди Торрес.
Родригеснинг шартномасида ўйинчини 10 миллион еврога сотиб олиш борасидаги банд бор, аммо ҳозирча "Барселона" томонидан расмий таклиф бўлмади.



