Хет-трик: "Тоттенхэм" Тудор қўл остидаги учинчи ўйинида ҳам мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
6 мар 2026
АПЛнинг 29-тури доирасидаги "Тоттенхэм" - "Кристал Пэлас" учрашуви якунига етди.

Лондон дербисида "Кристал Пэлас" ғалабага эришиб, ўз ҳисобида уч очко ёздириб қўйди. Бу "Тоттенхэм" бош мураббийи Игор Тудорнинг жамоа бошқарувидаги учинчи ўйини бўлди. Уларнинг барчасида "шпорлар" мағлубиятга учради.

Шу тариқа "Тоттенхэм"нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси 11 ўйинга етди.

"Тоттенхэм" – "Кристал Пэлас" 1:3

Голлар: Соланке (34) — Сарр (29 пен, 45+7), Ларсен (45+1)

"Тоттенхэм": Викарио — Палинья, Данзо, ван де Вен — Порро (Симонс, 74), Грей, Сарр, Соуза (Галлахер, 43) — Коло Муани (Биссума, 43), Тель — Соланке (Ришарлисон, 74)

"Кристал Пэлас": Хендерсон — Ричардс, Риад, Канво — Муньос (Клайн, 14), Уортон (Хьюз, 81), Камада, Митчелл — Сарр, Гессан (Джонсон, 67) — Ларсен (Уче, 81)

Огоҳлантириш: Соуза (7), Сарр (25), Биссума (82) — Ларсен (22), Клайн (90+2)

Четлатиш: ван де Вен (38)


АПЛ ЖАДВАЛИ


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia