Хесус Навас: "Икки йил ичида "Ман Сити"да 100та ўйин - ёмон натижа эмас"

Aslanov Jasurbek
19 сен 2015, 12:12
"Манчестер Сити" сафида 100та ўйин ўтказган ярим ҳимоячи Хесус Навас жамоада ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлади.

"Сити"да ҳамма нарсадан кўнглим тўқ ва катта иштиёқ билан ушбу клубда тўп тепяпман. Мавсумни жуда яхши бошладик, аммо кўп ишлашимиз керак. Барча турнирларда ғолиб бўлишни истаймиз, бунинг иложи бор деб ўйлайман. Манчестердаги икки йил тез ўтиб кетди ва менда ажойиб хотиралар бор. Ҳар бир машғулотда яхши шуғулланиб, кейинги ўйинда иштирок этиш имкониятини қўлга киритмоқчиман. Барча йигитлар жамоада катта ролни ўйнайди. Ҳар бир учрашувда иштирок этишнинг иложи йўқ, аммо қисқа муддат ичида 100та ўйин ўтказиш - ёмон натижа эмас" - дейди Навас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com