Херардо Мартино: “Реал”нинг финалга чиққанини била туриб хатога йўл қўйишимиз мумкин эмасди”
13 фев 2014 11:00
Янгиликлар
Херардо Мартино: “Реал”нинг финалга чиққанини била туриб хатога йўл қўйишимиз мумкин эмасди”
“Барселона” клуби бош мураббийи Херардо Мартино жамоасининг Испания Кубоги доирасида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказган ўйини (1:1) хусусида тўхталиб ўтди (биринчи ўйин – 2:0).
“Ушбу мавсумда олдимизга учта мақсад бор эди ва уларнинг биринчисини бугун бажардик. Жамоа финалда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга. “Реал”нинг финалга чиққанини била туриб хатога йўл қўйишимиз мумкин эмасди.
“Сосьедад”га қарши яхши ўйин ўтказдик, аммо бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Ўзимизни тўлиқ ўнглаб олиш учун ҳали вақт бор. Айни пайтда 50-70 дақиқатдан ҳам кўпроқ вақт мобайнида юқори даражада футбол намойиш этишга қодирмиз.
Иньестанинг майдондаги позицияси? У ўз ишининг устаси, шундай экан уни майдонинг ҳар бир қисмида кўриш мумкин”, - дея таъкидлайди Мартино.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар