Херардо Мартино: «Милан»га қарши ўйинни Месси ютди»

Narzulla Saydullayev
7 ноя 2013, 09:50
«Барселона» бош мураббийи Херардо Мартино ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Милан»га қарши ўйиндан (3:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Икки таймда жамоа икки хил ўйин намойиш этди. Биринчи бўлмида бошқа «Барселона» ўйнади, иккинчисида бошқа.

Ўйин қийин кечди, Пикенинг автоголи футболчиларга таъсир қилди ва «Милан» устунликка эришишга ҳаракат қилди.

Месси гол ура олмаётганидан умуман ташвишланмаётгандим. Сабаби бундай қора кунлар бўлиб туради. Бугун у иккита гол урганидан хурсандман. Лионель биз учун ўйинни ютиб берди», – дейди Мартино. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›