Хедира собиқ клубига қайтиши мумкин

Alisher
10 авг 2019, 18:58
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира шу ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Футболчига "Штутгарт" клуби қизиқиш билдирмоқда. Хедира айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

32 ёшли ўйинчининг Турин клуби билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

"Юве" ўйинчини текинга қўйиб юборишга ҳам қарши эмас.

Хедира якунланган мавсум А Серияда 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›