Хедира «Шальке»га ўтишга рози бўлди

Narzulla Saydullayev
14 мар 2015, 08:36
«Реал» ярим ҳимоячиси Сами Хедира «Шальке»га ўтишга яқин.
Ёзда 27 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси тугайди. Гельзенкирхен клуби уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Томонлар мавсум тугагунига қадар трансферни расман эълон қилишмоқчи эмас.

Футболчи Англия премьер-лигасидан бўлган таклифни рад қилди ва Испаниядаги 5 йиллик фаолиятдан сўнг Германияга қайтишга қарор қилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru