Хедира: "Биринчи бўлимдаги муваффақиятсизликдан сўнг ўйинга қайта олдик"

Aslanov Jasurbek
24 фев 2016, 14:16
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира "Бавария"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал биринчи учрашуви (2:2) ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимдаги муваффақиятсизликдан сўнг ўйинга қайта олдик ва учрашувнинг иккинчи қисмида ўзимизни кўрсатдик. Биз натижадан қониқишимиз мумкин.

"Бавария"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, дуранг қайд этиш, жамоамиз учун олдинга ташланган қадам" - дейди Хедира.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bayern Munich