"Хэбэй Форчун" Манчинига бош мураббий лавозимини таклиф қилмоқда

Aslanov Jasurbek
13 авг 2016, 12:19
"Интер" собиқ бош мураббий Роберто Манчини фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 51 ёшли мутахассиснинг хизматларига "Хэбэй Чайна Форчун" қизиқиш билдирмоқда.

Хитой клуби Манчинига мураббий "Интер"да ишлаётган пайтидаёқ қизиқиб қолган, аммо музокаралар мутахассиснинг истеъфосидан сўнг фаоллашган.

Олдинроқ "Хэбэй Форчун" раҳбарияти Испания терма жамоаси Висенте дель Боске билан боғланган, аммо томонлар келиша олишмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›