UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  34 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  9 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Хебай Черан эрасига барҳам берадими? Суперлигада ким "снайпер" бўлади? Янгиликлар

Хебай Черан эрасига барҳам берадими? Суперлигада ким "снайпер" бўлади?

Суперлигада чемпионлик ва жон сақлаш йўлидаги имкониятлар ҳақида батафсил фикр юритдик. Эндиликда навбат тўпурарлар пойгасига етиб келди

Айтиш мумкинки, бу борада ҳам интрига жуда яхши кетмоқда. Гарчи мавсум тугашига 5та тур қолган бўлсада, ким тўпурар бўлиши сўроқ остида турибди. 

Рубин Хебай ("Андижон") 11 (1) та гол

"Андижон"нинг бу йилги том маънодаги топилмаси ва Суперлига кашфиёти албаниялик ҳужумчи бўлди, дея оламиз. Хебай "Насаф" билан илк ўйиндаёқ ғалаба голига ассистентлик қилди. "Сурхон" билан ўйиндаги қизил карточкадан сўнг ҳужумчи кетма-кет 7та ўйинда голли серия қайд этди. Бу мавсум энг узоқ голли серия қайд этган ҳам Хебай бўлди. Унинг ҳисобида ҳозирча 11та гол мавжуд. Хебай жорий мавсум Суперлиганинг 8та жамоаси дарвозабонларини хафа қила олди. Бундан энг кўп жабр кўрган жамоалар "Металлург" (3та) ва "Пахтакор" (2та) бўлди. Агар Хебай бу йил тўпурарлар пойгасида биринчиликни ҳеч кимга бермаса, Чераннинг кетма-кет 4 йиллик сериясига барҳам берган бўлади

"Андижон"нинг навбатдаги ўйинлари:

22-тур. "Сўғдиёна" - "Андижон"

23-тур. "Андижон" - ОКМК

24-тур. "Қизилқум" - "Андижон"

25-тур. "Турон" - "Андижон"

26-тур. "Андижон" - "Бухоро"

Драган Черан ("Пахтакор") 11 (4) та гол

Афтидан Черан бу йил ҳам тўпурарлик анънасини давом эттирмоқчи. Сербиялик форвард 36 ёшда бутсаларини михга илишни эмас, тўпурарликни ўйламоқда. Жароҳат сабаб сафдан чиққан Черан қачон қайтиши борасида аниқ хабарлар йўқ. Шу омил ҳам унга бу йилги мавсумни пойгада биринчи бўлишига тўсиқ бўлиши мумкин. Бундан эса қолганлар фойдаланиб кетиши ҳеч гапмас. Черан 11та голини Суперлиганинг 8та жамоасига урди. Энг кўп "Металлург" (3та) ва "Навбаҳор" (2та) дарвозаларини ишғол қилди. Айтиш мумкинки, форвард сўнгги 4 йилда ҳар мавсумни 15тадан кам гол урмаган ҳолда якунлаган. 

2019. 23та гол 

2020. 20та гол. 

2021. 16та гол. 

2022. 20та гол 

"Пахтакор"нинг кейинги ўйинлари:

23-тур. "Пахтакор" - "Турон" 

22-тур. "Бухоро" - "Пахтакор" 

24-тур. "Пахтакор" - "Насаф"

25-тур. "Сурхон" - "Пахтакор"

26-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Сильванус Нимели ("Сурхон") 10та гол

Тўпурарлар жадвалида бу йил легионерлар ҳокимлик ўрнатгани сир эмас. Сильванус Нимели юқоридаги ҳамкасбларидан қолишмасликка ҳаракат қилмоқда. Умуман сўнгги икки мавсумда термизликлар сафида легионерлар асосий "снайпер" вазифасини бажариб келяпти. Ўтган йили Рубен Санчес Перес 8та гол билан жамоасининг тўпурари бўлган эди. Нимелида ҳам тўпурарлик учун имконият мавжуд. Уни Хебай ва Черандан 1та гол ажратиб турибди. Легионер форвард Суперлигада 8та жамоа дарвозасининг тўрини титратди. ОКМК ва "Насаф"га иккита ўйинда ҳам гол урди. 

"Сурхон"нинг навбатдаги ўйинлари:

22-тур. "Нефтчи" - "Сурхон"

23-тур. "Сурхон" - "Навбаҳор"

24-тур. "Металлург" - "Сурхон"

21-тур. "Сурхон" - "Олимпик"

25-тур. "Сурхон" - "Пахтакор"

26-тур. "Сўғдиёна" - "Сурхон"

Остон Ўрунов ("Навбаҳор") 8(2)та гол

Остон Ўрунов яна аввалги формасига кириб олгани хурсанд қилмоқда. Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай "Навбаҳор" таркибида 8та гол уришга эришди. Унга етакчи бўлиб олиши учун яна 4та гол керак. Мавсум якунида рақобат янада қизишини ҳисобга олганда, Остонга осон бўлмайди. 2023 йилда футболчи 8та голини 4та жамоа дарвозасига киритган. Остон "Турон" (3), "Сўғдиёна" (2) ва "Бунёдкор" (2), "Олимпик" (1) дарвозабонларини ранжитишни уддасидан чиқа олди. 

"Навбаҳор"нинг навбатдаги ўйинлари:

23-тур. "Сурхон" - "Навбаҳор" 

22-тур. "Навбаҳор" - "Насаф" 

24-тур. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 

25-тур. "Олимпик" - "Навбаҳор"

26-тур. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") 8та гол

"Қизилқум"нинг сўнгги 5та ўйинда Шулая, Кенжабоев, Ғиёсов триоси катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ислом Кенжабоев иккинчи даврада кетма-кет 5та ўйиндан бери рақиблар дарвозасига йўл топиб келяпти. Агарда навбатдаги ўйинда ҳам гол урса, Чераннинг бу йилги голли сериясини такрорлайди. Ислом Кенжабоев жорий мавсум Суперлигада фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб бўлди (8та гол). У сўнгги бор 2020 йил "Насаф" таркибида 5та гол урган эди. Бу албатта шахсий кўрсаткичлардир. 

"Қизилқум"нинг навбатдаги ўйинлари:

23-тур. "Олимпик" - "Қизилқум"

24-тур. "Қизилқум" - "Андижон"

25-тур. "Нефтчи" - "Қизилқум" 

26-тур. "Қизилқум" - "Турон"

Суперлиганинг 2023 йилги тўпурари ким бўлади?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика