

"Ўйин Роналду Неймрадан устунлигини исботлади? Бу ошириб юборилган. Баъзида телевидения орқали экспертларни эшитиш қизиқ. Одатда улар ғолиб ҳақида гапиришади. Менинг фикрим бошқача. ПСЖ 83 дақиқа яхши ўйнади деб айта оламан. Францияликларнинг тактик режаси жуда яхши эди. Парижликлар кучлироқ кўринишди. Бироқ улар сўнгги 10 дақиқада бу даражага мос ҳаракат қила олишмади. Алббат, Роналду кучли футболчи. Баъзида унинг омади келиб туради ва у тиззаси, қорни ёки бошқа тана аъзоси билан гол уради" - дейди Хайнкесс.
ПСЖ ҳамда "Реал" ўртасидаги жавоб учрашуви 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.


