Хайнкес: "Бавария" қишда ҳеч кимни сотмайди"

Aslanov Jasurbek
6 янв 2018
"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкеснинг маълум қилишича, клуб Артуро Видални "Челси"га сотиш борасида музокара ўтказмаган.

"Челси" ва "Бавария" ўртасида Артуро Видаль бўйича ҳеч қандай музокаралар бўлгани йўқ. "Бавария" қишки трансфер ойнасида на Видални ва на бошқа футболчини сотмайди" - дейди Хайнкес.

Олдинроқ, Хайнкес "Бавария" "Хоффенхайм"дан сотиб олинган Сандро Вагнердан ташқари ҳеч кимни харид қилмаслигини айтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com