

41 ёшли мураббий Каталония клуби билан уч йиллик шартномага имзо чекади.
Хави "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Испан Каталония клубининг асосий жамоасида 1997-2015 йилларда ўйнаган. У "Ал Садд"га 2015 йилда келган ва тўрт мавсум ҳаракат қилган. Якунда, у 2019 йилда бош мураббийга айланганди.
"Барселона" 27 октябрда Роналд Куманни бош мураббийликдан истеъфога чиқарди.



