Хави: “Севилья” “Барса” учун ҳар нарсада намуна”

Eldor Akmurzayev
21 дек 2021, 07:30
“Барселона” устози Хави Ла Лига 4-тури доирасида қолдирилган “Севилья”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини айтди.

Учрашув 22 декабрга ўтар кечаси 01:30 да старт олади.

“Севилья” ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолибликка давогарлик қилмоқда. Улар биз учун ҳар нарсада намуна. “Севилья” бизнинг тўғридан-тўғри рақибимиз.

Агар улар ғалаба қозонса, “Реал” билан орадаги фарқни 3 очкога қисқартиришади. Шу туфайли улар Ла Лига чемпионлиги номзод албатта”, дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Севилья” 37 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда, 27 очко тўплаган каталонияликлар эса 8-поғонадан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo