

"Реал"да Касильясни тушунишмади. Жуда кескин ўтган "класико"дан кейин Касильяс мен ва Пуйолга учрашиб, вазиятни анча юмшатмоқчи бўлганди. Бу эса ҳар иккала томон фойдасига хизмат қилганди. Аммо "Реал" ёки бўлмасам Моуриньо мухлислари уни нотўғри тушунишди", - деди Хави.



