Хави: "Реал Мадрид" эртанги ўйин фаворити"
01 мар 2023 19:10
Янгиликлар
Хави: "Реал Мадрид" эртанги ўйин фаворити"
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ўз жамоасини эртага "Реал"га қарши Испания кубоги ярим финалида фаворит деб ҳисобламайди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашув эртага "Сантьяго Бернабеу"да, иккинчиси эса бир ойдан кейин "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.
"Реал Мадрид" эртанги ўйиннинг фаворити ҳисобланади. Буни шогирдларимдаги жароҳатлар ва "Барселона"нинг Испания Суперкубогидаги ғалабасини ҳисобга олмаган ҳолда айтяпман. Айни дамда "Реал Мадрид" Испания чемпиони ва Чемпионлар лигаси соҳиби саналади", - деди Хави матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига тўпурари Роберт Левандовски эртанги ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Усмон Дембеле ҳам "Барселона"га ёрдам бера олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар