Хави - Пикенинг қўлига тўп теккани ҳақида: "Бу ерга VAR тизимини муҳокама қилгани келмаганман"

Mirjalol Normatov
28 ноя 2021, 14:41
"Барселона" бош мураббийи Хави 15-тур доирасида "Вильярреал"га қарши ўйин вақтида тўп ҳимоячи Пикенинг қўлига теккани ҳақида гапирди.

"Ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Бу жуда қийин иш. Бу ерга VAR тизими ёки ҳакамликни гапиргани келмаганман. Ҳакам бўлиш осон эмас. Уларнинг ишини ҳурмат қиламан. Баъзида ҳакамлар ёрдам беришади, баъзида зарарга ишлашади.

Эмери билан қўл сиқишишни кутдим. Бироқ унинг ҳаракатига тушунмадим. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Кейинчалик қўл ташлашиб кетдик. Бу спортга ҳос", - деди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal