Хави Пикенинг "Барселона"даги сўнгги ўйини ҳақида: "Унга жамоа афсонаси эканлигини айтдим"

Alisher
6 ноя 2022, 10:44
"Барселона" бош мураббийи Хави каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Пикенинг "Альмерия" (2:0)га қарши Испания чемпионати 13-тур доирасидаги ўйин профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлганига изоҳ берди.

35 ёшли футболчи 3 ноябрь куни "Барселона"дан кетиши ва профессионал фаолиятини якунлашни эълон қилди.

"Бу барчамиз учун тарихий кеча бўлди, айниқса Жерар учун. У ажойиб ўйин ўтказди ва биз уни яхшироқ шаклда ўтказмоқчи бўлдик. Унга жамоа афсонаси эканлигини айтдим. Биз ундан жуда ҳам миннатдормиз", — деди Хави.

Пике — "Барселона" тарбияланувчиси. У Каталония клубидаги 14 йил давомида 8 бор Испания чемпионати ғолиби, 7 бор мамлакат Кубоги ва 6 марта Суперкубок соҳиби бўлган. У шунингдек 3 бор Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca