

"Мен Педрининг бундай даражада ўйнаётганидан бахтлиман, у ёш бўлса ҳам Испания терма жамоаси ҳам, "Барселона"да ҳам фарқни юзага келтирмоқда", - дейди Хави.
18 ёшли Педри Каталония клубига 2019 йилнинг сентябрида "Лас-Пальмас"дан 20 миллион евро эвазига ўтганди. Хавбекнинг "Барселона" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Қайд этиш керакки, Педри Испания терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади, у "қизил фурия" билан Европа чемпионати чорак финалига чиқди.



