

"Қандай бўлганимиз ва ҳозир қандай ҳолатда эканлигимизга эътибор қаратишимиз керак. Иккинчи даврада юқори ўнликдаги барча жамоаларни мағлуб этдик. Қийин ўйинларда ғалабага эришдик, чиройли ўйин кўрсатдик.
Ҳа, бир қанча вақт давомида жамоада чўкиш ҳолати бўлди, бироқ шунда ҳам курашдик. Кўп жойларда тўпни оддий ҳолатда йўқотдик. Сўнгги ойларда барқарорликни қўлдан чиқардик ва совринлар бизни тарк этди. Бу борада ишлашимиз керак.
Ноябрь ойида "Барселона" мухлислари хатто Европа лигасига ҳам умид қилмаётганди. Лекин биз ҳолатни ўзгартира олдик. Асосийси - футболчилар ўзгаришди", - деди Хави.



