Хави: "Месси шак-шубҳасиз Роналдудан кучлироқ"

Aslanov Jasurbek
23 окт 2018, 15:08
"Ал Садд" ярим ҳимоячиси Хавининг фикрича, унинг собиқ жамоаси "Барселона" жароҳат олган Лионель Мессисиз қийинчиликларга дуч келади.

"Барселона" рақиблари катта устунликка эга бўлишади, чунки Лео - мен бирга ўйнаган энг кучли футболчи. У бир ўзи ҳар қандай ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир.

Месси Роналдудан кучлироқми? Ҳа, шак-шубҳасиз. Месси мен учун футбол тарихидаги энг кучли футболчи" - дейди Хави.

"Барселона" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Интер"га қарши ўйнайди. Улар якшанба куни "Камп Ноу"да "Реал"ни қабул қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport