Хави: "Месси - "Реал" учун қўрқинчли туш"

Tolibjon Qosimov
23 дек 2017, 16:04
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес бугунги "Эл-Класико" олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Ярим ҳимоячи класико тарихидаги энг яхши тўпурар Мессига урғу берган.

Месси - охирги 10 ёки 15 йилда "Реал" учун қўрқинчли туш.

"Месси - охирги 10 ёки 15 йилда "Реал" учун қўрқинчли туш. Ундан кўплаб жамоалар жабр кўрган, "Реал" айниқса.

"Сантьяго Бернабеу"да Мессини жуда ҳурмат қилишади, чунки Лео у ерда ҳар доим гол уради ва нима хоҳласа шуни қилади", - деди Хави.

Айни пайтда "Барселона" 42 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. "Реал" эса 31 очко билан 4-ўринда ва захирасида битта ўйин бор.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com