Германия суперкубоги учун бўлган ўйиннинг биринчи бўлимида Хави Мартинез оёғидан жароҳат олди.
"Бавария" футболчиси тўпга зарба бериш чоғида оёғидан жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги борасида ҳозирча маълумот йўқ.