Хави Дембеленинг "Барса" таркибидан четлатилишига қарши. Мураббий Лапорта билан французнинг келажагини муҳокама қилади

Alisher
1 фев 2022, 12:38
"Барселона" президенти Жоан Лапорта, директор Матеу Алемани ва бош мураббий Хави бугун вингер Усмон Дембеленинг вазиятини муҳокама қилади.

Каталония клуби январдаги трансфер ойнасида французнинг сотуви бўйича келиша олмади, у мавсумни "Камп Ноу"да тугатиб қўяди.

24 ёшли ўйинчининг шартномаси якунланмоқда. Бироқ, Хави ундан қолган ўйинларда фойдаланмоқчи.

"Кўк-анорранглилар" мураббийи Дембеленинг мавсум сўнггига қадар таркибдан четлатилишига қарши.

Якуний қарор Хавининг "Барселона" раҳбарияти билан учрашувида қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›