

"Барселона" бош мураббийи Хави клубнинг энг гуллаган давридаги таркибнинг охирги ўйинчиси Серхио Бускетснинг жамоадан кетишига муносабат билдирди.
"Биз янги эра бошламоқдамиз. Бускетс кетмоқда. Ўшанда биз ҳосил қилган ярим ҳимоя сехрли эди. Бироқ, энди биз янги ўйинчилар билан бошлаймиз.
Ишонаманки, Гави ва Педри каби ўйинчилар бизданда кучлироқ бўлишади. "Барселона"да жуда яхши ўйинчилар йиғилган. "Барса"да янги эра бошланмоқда", -дейди Хави.
Маълумот учун, Серхио Бускетс ушбу мавсум якунланган "Барселона"ни тарк этишини эълон қилганди.



