

“Бускетс жуда муҳим футболчи. У сардор ва майдонда бўлмаса ҳам жамоа учун керакли бўлиб қолаверади. Мен кейинги мавсум ҳам у жамоада қолишини истайман, аммо бу унинг қарори”,-деди Хави.
Серхио Бускетс ва “Барселона” ўртасидаги келишув шу йилнинг июнь ойида якунланади.



