

"Умуман олганда барчасидан мамнунман. Яхши ҳиссиётларга эга бўлдик, ҳозир бу энг муҳими. Бугун ғалаба энг асосийси эмасди. Бироқ Каталония аҳли "Реал" мағлуб этилса, доим хурсанд бўлишади.
Ажойиб биринчи бўлимни ўтказдик, балки шу сабабдир иккинчи бўлим менга унчалик ёқмади. Мавсумолди тайёргарлик давом этмоқда, яхши машғулот қиляпмиз. Мана бугун "Барселона" ижросида чиройли ўйин кўрдик.
Бугун "Реал"дан яхшироқ кўриндик. Фақатгина натижадан эмас, ўйиндан ҳам мамнунман. Ўйиндан завқ олдим. Бироқ биз учун совринлар ютиш энг асосий вазифа қилиб қўйилган", - деди Хави.



