Хави "Барселона"нинг юлдуз футболчисини жамоада кўришни хоҳламаяпти. Унинг нархи 90 млн еврога тенг

Alisher
17 ноя 2021, 13:37
"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан хайрлашиш ҳақида ўйламоқда.

Хавбек янги мураббийлар штабининг режаларида йўқ, шу сабаб у қишки трансфер ойнасида сотилиши мумкин. Ишланган пул январда "кўк-анорранглилар" таркибини кучайтиришга сарфланади.

Олдинроқ хабар берилганидек, Хави бошқа нидерландияликлар (Люк де Йонг ва Мемфис Депай) билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмаётгани маълум бўлганди. 

Френки жорий мавсум 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди. Унинг бозор нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal