

"Marca" хабарига кўра, 42 ёшли мутахассис қишда форвард ва вингернинг жамоага олиб келинишини истамоқда. Ҳеч бўлмаса клуб унга бир футболчи трансфер қилиб берилишини сўраган.
"Барселона" директорлари эса Хавига ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо клубнинг молиявий аҳволи бунга йўл қўймаяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" қишда "Ювентус"дан Альваро Мората, "Вулверхэмптон"дан Адама Траоре ва "Аякс"дан Никлас Тальяфикони таркибга қўшиб олмоқчи бўлганди.



