Хави "Барселона"да Гвардиоланинг натижасини такрорлади

Mirjalol Normatov
30 окт 2022
"Барселона" ЛаЛиганинг 12-турида "Валенсия"ни мағлуб этди.

Хави шу орқали Каталония клуби бош мураббийи сифатида 38-ўйинини ўтказди. Жамоа шуларнинг 27тасида ғалабага эришган бўлса, 6 дуранг ва 5 бора мағлуб бўлган.

Қайд этиш керак, Пеп Гвардиола "Барселона"га келганидан кейин дастлабки 38 ўйинида шундай натижа қайд этганди.

Хави "кўк-анорранглилар"ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal