UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  2 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  2 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  1 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  7 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  18 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  5 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  7 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1

Хави: "Барселона" - ҳаёт мактаби" Янгиликлар

Хави: "Барселона" - ҳаёт мактаби"

Теглар :  Хави
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави қандай қилиб Каталония клуби мактабига киргани ҳақида айтиб берди.

"Бунга ишона олмасдим. Аввалига академияда ўқиш учун кўп болалар каби кўрикда иштирок этдим. Отам менга "Барселона" билан шартнома имзоланганини айтмаган эди, шу сабабли асабийлашдим. Кўрикда қатнашдим ва отам менга битим имзоланганини айтди. Ўзимни худди эртакка тушиб қолгандек ҳис қилдим. Биринчи кундан роҳатланишга интилдим, мураббийдан кўп нарсаларни ўргандим. "Барселона"да нафақат футбол, балки ҳаёт дарсларини ҳам олдим.

"Барселона" - ҳаёт мактаби эканлигини доимо таъкидлайман. У ерда бошқаларни ҳурмат қилиш, жамоадошларни қадрлаш ва эгоист бўлмасликни ўргатишади. Футбол - жамоавий ўйин ва сен жамоадошларинг ҳақида ўйлашни, мураббийнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилишни ўрганасан. Жамоа механизми, бираликда ишлашга ҳурмат билан қараш лозим. Буни уйимда ўрганганман, чунки оилам намунали эди деб ўйлайман. Бироқ "Барселона" ҳам шундай. Уйимда ва "Ла Масия"да ҳаммаси яхши инсон бўлиб етишишим учун қилинган. "Барселона"да нафақат футбол ўйнашга, балки етук инсон бўлиб етишишингга ўргатишади. Бу ҳақиқий ҳаёт мактаби" - дейди Хави.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика