Хави: "Барса"нинг мақсади мавсумни кучли тўртликда якунлаш"
12 фев 2022 18:38
Янгиликлар
Хави: "Барса"нинг мақсади мавсумни кучли тўртликда якунлаш"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Эспаньол"га қарши ўйин олдидан жамоаси олдига қўйган мақсадлар ҳақида гапириб ўтди.
"Биз имконсиз ишнинг ўзи йўқлигини биламиз, аммо вазифамиз анча мушкул ва узоқ йўл босиб ўтиш керак. Мақсад – мавсумни кучли тўртликда якунлаш. Барчаси секин-аста яхшиланиб бормоқда. Кўрамиз, кучимиз қаергача етаркин...
Юқори прессингни ишга солиб, мазмунлироқ ўйин кўрсата бошладик. Ижобий натижаларга эришишда давом этишимиз зарур. Агар жамоа кўрсатаётган ўйин қониқарли бўлса, натижалар куттирмайди", – деди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар