UZ

Хави: "Барса"га қайтганимдан афсусда эмасман. Аммо Қатарда босим камроқ эди" Янгиликлар

Хави: "Барса"га қайтганимдан афсусда эмасман. Аммо Қатарда босим камроқ эди"

Теглар :  Хави
Хави "Барселона"да бўлаётган стресс ва босим ҳақида гапирди.

"Оилам доимо муҳим. Шунинг учун ҳам ўйин вақтида бошимни 200 маротаба у томонга айлантириб қарайман ва аёлимнинг хотиржам эканлигини кўраман. Ва бу нарса менга ишонч беради. Шунингдек ака-укаларим ва ота-оналаримни ҳам. 

"Барса"га қайтганимдан афсусда эмасман, аммо Қатарда стресс камроқ, босим ҳам пастроқ, оиламнинг хавфсизлик ва хотиржамлиги яхши эди. Биз курортда яшардик. 

Бу ерда, Барселонада эса барчаси стресс келтириб чиқаради: клуб, мактаб, жадвал... Биз бошни айлантириб юборадиган даражадаги темпда яшаймиз", - деди Хави. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика