

Мураббий кеч қолганларга, экстремал спорт турлари билан шуғулланганларга жиддий жарималар белгилаб улгурганди, энди иш ижтимоий тармоқларга ва реклама масалаларига ҳам етиб борди.
Энди "Барселона"да қуйидагилар ???? таъқиқланади:
Машғулот вақтида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш. Энди машғулот залида турли видеолар олиб шуғулланишнинг имкони бўлмайди;
Клуб ва жамоадошлари обрўсига путур етказувчи расм ва постлар қолдириш;
Клубнинг реклама акцияларига қарши чиқиш, рад этиш. Бундай ҳаракат учун футболчига маошининг 10% миқдорида жарима белгиланиши кўзда тутилган.
Бундай жарималар билан яқинда клуб бошқа пул манбаларини излашига ҳам зарурат қолмайди.




