
Ушбу мавсумда жамоамга ёрдам бера олмадим. Чунки майдонга жуда кам туширилдим. Майдондан ташқарида туриб, жамоам ютқазаётганини кўриш жуда қийин бўлди.
Ҳар бир футболчи ўзига кўпроқ ишонишларини ва имкон берилишини истайди. Бу табиий. Лекин майдонга фақат 11 футболчи туширилиши мумкин. Бу футбол қонуни. Биз ўзимиздан кутилган натижаларни қайд эта олмадик. Лекин энди омадсизликларни унутишимиз керак. Мен янги мавсумни сабрсизлик билан кутмоқдаман.