UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Хавьер Эрнандес 2015 йилда КОНКАКАФнинг энг яхши футболчиси Янгиликлар

Хавьер Эрнандес 2015 йилда КОНКАКАФнинг энг яхши футболчиси

Мексика терма жамоаси ҳамда Ливеркузеннинг “Байер” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес КОНКАКАФнинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Ташкилот расмий сайтида ўтказилган сўровномада КОНКАКАФ федерациясига кирувчи терма жамоа сардорлари, журналистлар ва журналистлар иштирок этишди. Эрнандес сўровда Коста-Рика терма жамоаси ҳамда Лиссабоннинг “Спортинг” клуби етакчиси Брайан Руис ва ҳамюрти Голландиянинг ПСВ клуби аъзоси Андрес Гуардадони ортда қолдирди.

2015 йилнинг энг яхши аёл футболчиси сифатида кутилганидек АҚШ терма жамоаси вакиласи Карли Ллойд эътироф этилди. Лллойд ФИФА томонидан 2015 йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб ҳам топилганди.

Эркаклар ўртасидаги энг яхши мураббий номинациясида Панама терма жамоаси устози Эрнан Дарио Гомес ғолиб чиқди. АҚШ аёллар терма жамоаси устози Жилл Эллис эса энг яхши аёл мураббий бўлди. Йилнинг энг яхши дарвозабонлари деб эса мос равишда америкалик посбонлар Тим Ховард ва Хоуп Соло топилди.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика