Харгривз дунёнинг энг яхши ҳужумчиси кимлигини айтди

20 май 2020, 02:05
"Бавария" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Оуэн Харгривз Мюнхен клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ўйинига юқори баҳо берди.

"Левандовски айни дамда дунёнинг энг яхши "тўққизлик" ҳужумчиси ҳисобланади. У ўйинларни деярли ўтказиб юбормайди. Сўнгги йилларда у зарбаларини мукаммаллаштирди. Роберт жамоавий ўйинчи эканига ишонаман, у худбин эмас. У Мюллерни жуда яхши тушунади, агар қанотларга Коман ва Гнабрини қўшсангиз, ҳужум чизиғи янада кучаяди. Левандовски – "Бавария"нинг энг яхши футболчиси. Улар бундай ҳужумчи билан ЕЧЛни яна бир бор ютишлари мумкин", - деди Харгривз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›